«тоғли қорабоғ» тегли мақолалар


Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси тугатилади
28 сентябрь 2023, 14:40

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси тугатилади

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси раҳбари 2024 йил 1 январдан унинг фаолиятини тугатиш ва барча давлат муассасаларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзолади. Қорабоғ аҳолисини Озарбайжон тақдим этган реинтеграция шартлари билан таништириш таклиф қилинди.

Тоғли Қорабоғдаги портлаш оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 300 га яқин одам жароҳатланди
26 сентябрь 2023, 17:26

Тоғли Қорабоғдаги портлаш оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 300 га яқин одам жароҳатланди

Тоғли Қорабоғдаги Степанакерт шаҳри яқинида ёнилғи омборининг портлаши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 290 киши жароҳатланди, уларнинг кўпчилиги оғир аҳволда. Тан олинмаган республика вакилларининг хабар беришича, омбор Қорабоғдан Арманистонга кетаётганларни бензин билан таъминлаган.

Тоғли Қорабоғдан минглаб қочқинлар Арманистонга етиб келди
25 сентябрь 2023, 22:53

Тоғли Қорабоғдан минглаб қочқинлар Арманистонга етиб келди

Бир кун аввал эвакуация бошланганидан буён Тоғли Қорабоғдан Арманистонга 6500 дан ортиқ қочқин етиб келди. Тан олинмаган республика расмийлари ҳудудни 120 мингдан ортиқ этник арманлар тарк этмоқчи эканини маълум қилди.

Ереванда 3 кундан буён намойишлар давом этмоқда, 80 дан ортиқ одам ҳибсга олинган
22 сентябрь 2023, 17:10

Ереванда 3 кундан буён намойишлар давом этмоқда, 80 дан ортиқ одам ҳибсга олинган

Тоғли Қорабоғдаги вазият туфайли Ереванда уч кундан бери оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар Арманистон бош вазирининг истеъфога чиқиши ва тан олинмаган республикадан келувчилар қабул қилинишини сўрамоқда. Полиция 80 дан ортиқ намойишчини ҳибсга олган.

Озарбайжон Қорабоғда «аксилтеррор тадбирлари» бошланганини эълон қилди
19 сентябрь 2023, 16:09

Озарбайжон Қорабоғда «аксилтеррор тадбирлари» бошланганини эълон қилди

Озарбайжон «конституциявий тузумни тиклаш учун» Тоғли Қорабоғда «аксилтеррор тадбирлари» бошлаганини эълон қилди. Тан олинмаган республика пойтахти Степанакерт артиллериядан ўққа тутилмоқда. Мудофаа вазирлиги баёнотида фуқаролик объектлари ва тинч аҳоли нишонга олинмаётгани айтилган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
7 май 2021, 20:28

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қозоғистонда эмланмаган давлат органлари ходимларининг ишга киритилмаслиги, Саудия Aрабистонида қарзи учун қамоққа олинганларнинг кредитлари тўланиши, Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳри Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
14 апрель 2021, 20:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШ ва Буюк Британиянинг Aфғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиши, Қорабоғдаги фожиада Арманистоннинг 4 мингга яқин аскари ҳалок бўлгани, Даниянинг AstraZeneca вакцинасидан бутунлай воз кечгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғда мактаб қуради
13 апрель 2021, 14:33 1

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғда мактаб қуради

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғда мактаб қуришни режалаштирмоқда, деди АОКА директори Асаджон Ходжаев. Унинг айтишича, ҳудуддаги тикланиши лозим бўлган объектлар рўйхати белгиланмоқда, уларни реконструкция қилишга ўзбекистонлик қурувчилар жалб қилинади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
26 феврал 2021, 21:28

Жаҳон янгиликлари дайжести

Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғда халқаро аэропорт қуришни бошлагани, Испания собиқ қиролининг солиқ қарзи сифатида 4 млн евро тўлагани, Туркманистонда «туркман алабайи» байрами таъсис этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ўртасида Тоғли Қорабоғ бўйича учрашув бўлиб ўтди
12 январ 2021, 12:27

Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ўртасида Тоғли Қорабоғ бўйича учрашув бўлиб ўтди

Москва шаҳрида Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ҳукумат аъзоларидан иборат бўлган ишчи гуруҳи тузишга келишилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
1 декабр 2020, 18:59

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркияда карантин чоралари кучайтирилгани, Эрон парламенти уранни бойитиш тўғрисидаги қонунни қабул қилгани, дунёда эҳтиёжманд аҳоли сони 40 фоизга кўпайгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Франция ТИВ Тоғли Қорабоғ республикасини тан олмаслигини эълон қилди
27 ноябр 2020, 12:01

Франция ТИВ Тоғли Қорабоғ республикасини тан олмаслигини эълон қилди

Франция ўзини эълон қилган Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олмайди, деб хабар берди мамлакат ташқи ишлар вазирлиги. Аввалроқ, Франция Сенати ҳукуматни Тоғли Қорабоғни тан олишга ундайдиган резолюция қабул қилган эди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
26 ноябр 2020, 19:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

БААдан Исроилга биринчи тўғридан-тўғри авиақатнов, Франция Сенатининг Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олгани, БАА 13 та давлат фуқароларига виза беришни тўхтатгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Тоғли Қорабоғ бўйича навбатдаги тинчлик сулҳи ҳам кучга кириши биланоқ бузилди
26 октябр 2020, 12:58

Тоғли Қорабоғ бўйича навбатдаги тинчлик сулҳи ҳам кучга кириши биланоқ бузилди

Тоғли Қорабоғ бўйича сўнгги бир ой ичида тузилган иккинчи тинчлик битими ҳам шу куннинг ўзидаёқ бузилди. Соат 9:00 да Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш бўйича Вашингтонда имзоланган янги сулҳ кучга кирган эди. Битим кучга кириши билан Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон Қуролли кучлари яна ҳужум қилганини эълон қилди. Икки мамлакат битимни бузишда бир-бирини айбламоқда.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги вазият кескинлашмоқда
28 сентябрь 2020, 15:30

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги вазият кескинлашмоқда

Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар яна кучаймоқда. Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги вазиятнинг кескинлашиши оқибатида бир кун ичида ушбу ҳудудда ўнлаб тинч аҳоли вакиллари, шунингдек, ҳар иккала томондан ҳам кўплаб ҳарбийлар ҳалок бўлган. БМТ, Европа Иттифоқи ва бир қатор мамлакатларнинг иккала томонни ҳаракатларни тўхтатиб, музокаралар йўлига ўтишга чорлашига қарамасдан, вазият ҳалигача кескинлигича қолмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг